Линклар

Тожикистон ҳукумати шундоқ ҳам чекланган электр таъминоти вақти яна қисқаришини эълон қилди.

Давлатга қараши Барки Тожик энергетика ширкати матбуот котиби Нозиржон Ёдгорий душанба куни электр ишлаб чиқариш камайганини мамлакатнинг энг йирик гидро электр станцияси жойлашган Нурек кўлида сув сатҳи кескин пасайиб кетгани билан изоҳлади.

Тожикистон ҳукумати қатор вилоятларга кунига атиги беш ёки олти соат давомида электр етказиб беради.

Янги чекловдан кейин аҳолига электр кунига уч ёки тўрт соат узатилади.

Тожикистон ўзининг сув ресурсларидан жуда кўп миқдорда электр ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Бироқ Тожикистон мавжуд имкониятларининг 10 фоизидан камини ишга сола олиши айтилади.
XS
SM
MD
LG