Линклар

Германия делегацияси Ўзбекистон ТИ вазирлигида қабул қилинди


ГФР Мудофаа вазири Томас де Майзер.

ГФР Мудофаа вазири Томас де Майзер.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазири Томас де Майзер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 12 март кунги мулоқот чоғида икки томонлама алоқалар ривожининг ҳозирги аҳволи истиқболлари муҳокама қилинган.

Томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар борасида ҳам фикр алмашган. 13 март куни Германия Мудофаа вазирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилиши кутилмоқда.

Томас де Майзер 12 март куни Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев билан учрашди.
XS
SM
MD
LG