Линклар

logo-print
Ўзбекистон Шанхай ҳамкортик ташкилотининг (ШҲТ) “Тинчлик Миссияси-2012” деб номланган Тожикистонда июн ойида бўладиган ҳарбий машқларида қатнашмайди.

Буни Озодликка Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Фаридун Маҳмадалиевга кўра, Тожикистон шимолидаги Чоруқдагон ҳарбий полигонида ўтказиладиган аксил террор машқларда Ўзбекистоннинг иштирок этмаслиги ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий вакилларининг ўтган ҳафтадаги учрашувида тасдиқланган.

Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлган ташкилотнинг ҳарбий машқларида Ўзбекистон қўшинларининг иштирок этмаслиги сабаби маълум қилинмади.

Ўзбекистон аввал ҳам ШҲТнинг ҳарбий машқларида қатнашмаган. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги муносабатлар кўп йиллардан бери таранг бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG