Линклар

Калининградда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан қулаб нобуд бўлди


Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мардикорларнинг аксари қурилиш ишлари билан шуғулланади.

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мардикорларнинг аксари қурилиш ишлари билан шуғулланади.

Калининград вилоят Тергов қўмитаси 11 март куни шаҳарнинг Автомобилная кўчасида қўрилаётган 7 қаватли бинодан 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси йиқилиб ҳалок бўлгани юзасидан тергов ўтказмоқда.

Калининград вилояти Тергов қўмитаси расмийси, адлия майори Марианна Анрюшинанинг Озодликка маълум қилишича, яна бир ўзбекистонлик бахтли тасодиф туфайли тирик қолган.

- Қурилаётган бинонинг ҳавозаси қулашни бошлаганида улардан бири сакраб илиниб жон сақлаб қолган, иккинчиси – 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси тушиб кетган. У касалхонага олиб келингач вафот этган. Ҳозир қўмитамиз томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Гап шундаки, ўзбекистонликлар махсус эҳтиёт мосламаларидан фойдаланмаган, шунингдек ўша куни Калининградда қаттиқ шамол бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган. Нима учун ишчилар огоҳлантиришга қарамасдан ҳавоза устида ишлагани текширилмоқда, деди Марианна Анрюшина.

Тергов қўмитаси расмийсининг сўзларига кўра, бино қурилишида ишлатиладиган ҳавозалар айнан бошланган қаттиқ шамол оқибатида қулаб, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг нобуд бўлишига олиб келган.

Ҳозирда иш берувчига нисбатан жиноий иш қўзғатишдан олдинги тафтиш ишлари олиб борилмоқда. Тафтишга Меҳнат мухофазаси бўйича федерал хизмат ходимлари жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG