Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

Қирғизистонда ўзбекча газета ташкил этилди


Қирғизистондаги Норин вилоятининг собиқ губернатори, генерал-полковник Шамсибек Медетбеков ўзбек тилида газета чиқарди.
Қирғизистондаги Норин вилоятининг собиқ губернатори, генерал-полковник Шамсибек Медетбеков ўзбек тилида газета чиқарди.

Қирғизистонда қирғиз тилидаги “Аалам” газетаси 6 мартдан бошлаб ўзбек тилида ҳам 5 минг нусхада нашр этила бошланди.

Бишкекда нашр этиладиган “Аалам” газетаси Қирғизистондаги мустақил журналистикага асос солган нашрлардан бири ҳисобланади. 20 йилдан ортиқроқ вақтдан бери фақат қирғиз тилида чоп этилиб келган газета, жорий йилнинг 6 мартидан бошлаб ўзбек тилида ҳам чиқа бошлади.

“Олам” номи билан нашрдан чиққан янги ўзбек газетаси бош муҳаррири Соҳиба Қодированинг айтишича, 5 минг нусхада чоп этилган нашр маҳаллий ўзбек аҳолиси ўртасида бир зумда тарқалиб кетган. Газета Бишкек шаҳри, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларига тарқатилган.

Соҳиба Қодирова “Олам” газетасининг асосий мақсади 2010 йил июн воқеасидан сўнг дарз кетган миллатлараро ҳамжиҳатлик, миллатлараро ишончни қайта тиклаш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш эканини айтди.

2010 йилда содир этилган Ўш қирғинигача Қирғизистон жанубида 3 та телерадиокомпания, ўнга яқин газета ўзбек тилида фаолият юритар эди. Июн воқеасидан сўнг ўзбек тилидаги телерадиокомпаниялар қирғиз тилига ўтказилди, ҳукуматга қарашли ўзбек тилида нашр этиладиган иккита газетадан ташқари бошқа нашрларнинг фаолияти тўхтаб қолди.

“Олам” 2010 йил қирғинидан сўнг нашр этилган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган биринчи ўзбек газетаси ҳисобланади.

“Олам” газетаси бош муҳаррири Соҳиба Қодирова билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG