Линклар

Бугун Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида 400 нафар атрофидаги талаба 16 афғонистонликнинг АҚШ ҳарбийси томонидан ўлдирилишига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Норози талабалар қотилликни содир этган АҚШ аскарини жамоатчилик олдида суд қилишни талаб қилдилар.

Якшанба куни тунда АҚШ аскари Қандаҳордаги ҳарбий базадан чиқиб, 16 нафар тинч аҳоли вакилини отиб ўлдирган эди.

АҚШ президенти Барак Обама ушбу воқеа учун масъулларнинг барчаси жазоланишини ваъда қилди.

Толибон ҳаракати қотиллик учун ўч олажаги борасида таҳдид қилганидан сўнг, Афғонистондаги АҚШ элчихонаси барча америкаликларни эҳтимолий қасос ҳужумларидан огоҳликка чақирди.
XS
SM
MD
LG