Линклар

logo-print
Шанба куни Москвада ўтган "Ҳалол сайловлар учун" акцияси пайти ҳибсга олинган муҳолифат фаоли Сергей Удалцов билан боғлиқ маҳкама 15 мартга қолдирилди.

Суд Удалцовнинг маҳкамага келмагани сабаб қолдирилгани маълум қилинди.

Муҳолифатчининг атвокатига кўра, Удалцовга судга чақирув қоғози бормаган.

Сергей Удалцов ва яна ўнга яқин одам 10 март кунги намойишлар пайти кўча юриши ўтказишга ҳаракат қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Агар Удалцов айбдор деб топилса, унга 15 суткалик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шанба кунги намойиш Россия Бош вазири Владимир Путиннинг 4 март кунги президент сайловида ғолиб чиққанига қарши ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG