Линклар

Эртага Тошкентда бўладиган Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)нинг олимпия жамоалари ўртасида учрашувга кўп сонли араб ишқибозлари келмайдиган бўлди.

Араб Амирликларида яшовчи бир шайх футбол ишқибозларини 5 та самолётда Тошкентга жўнатишга ваъда берган эди.

Ўзбекистон матбуотига кўра, БАА футбол жамоасининг 53 кишидан иборат делегацияси Тошкентга етиб келган, бироқ ишқибозлар келмаган.

Араб ишқибозларининг Тошкентга келмаслик сабаблари ошкор қилинганича йўқ.

2012 йилда Лондонда бўладиган Олимпиада ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон ва БАА жамоалари ўртасидаги ўйин 14 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG