Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:53

Форишда маҳаллий амалдорлар ҳибсга олинди


Жиззах вилоятидаги Фориш туманининг “Сувоқова” ташкилоти раҳбари ва туман прокуратураси солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Асосий воқеа, Фориш туманидаги сув таъминотини яхшилаш учун ажратилган қувурлар туман “Сувоқова” ташкилоти бошлиғи Зиёд Худойбердиев cотган қувурлар иккита катта юк машинасида олиб кетилаётган пайтда, милиция ходимлари томонидан тўхтатиб қолингандан сўнг бошланди, дейди овозини эшиттирмаслик шарти билан Фориш туманида истиқомат қилувчи Шавкат исмли тингловчи:

- ДАН ходимлари бу юкни ушлаб солиқ департаментига топширган. “Сувоқова” ташкилоти бошлиғи Зиёд Худойбердиев ва туман Солиқ ва валютага оид жиноятчиликка қарши кураш департаменти Зариф Пардаев бу ишни ўзаро келишиб тинчитиб юборган. Бироқ, 8 март куни Форишдаги “Илҳом ота” чойхонасида миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уларнинг иккаласи ҳам ҳибсга олинган,- дейди Шавкат.

Озодлик манбасига кўра, Зиёд Худойбердиев ҳибсга олинмасидан бир кун аввал халқ депутатлари туман кенгашинининг йиғилиши ўтказилиб, у депутатлик ваколатидан озод қилинган.

Шавкатга кўра, Фориш туманида ичимлик сув муаммоси жуда оғир бўлиб турган бир пайтда сув қувурларини сотишга бўлган уриниш аҳолининг ғазабини келтирди:

- Айтсам ишонмайсиз. Мана ҳозир ёмғир ёғиб турибди. Тарновларга челакларни қўйиб қўйганмиз. Ана шу сувдан ичяпмиз. Водпроводлар ишламайди. Халқ икки тонна сувни 25минг сўмдан сотиб оляпти. Мошиналарда уйма-уй сотиб юришади. Булар эса шу ночор аҳволдаги халққа ажартилган трубаларни ҳам ўғирлашяпти,- дейди Шавкат.

Туман ҳокими Пўлат Махатов Озодлик билан суҳбатда юқорида номлари зикр этилган амалдорларнинг миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинганини тасдиқлади. Бироқ ҳоким уларнинг жинояти қувурлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG