Линклар

logo-print

Эрон Парчин базасига кузатувчиларни киритишга ваъда берди


Парчин базаси.

Парчин базаси.

Эрон Парчин ҳарбий объектида ядровий синов ўтказгани изларини яширишга ҳаракат қилаётганини рад қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Рамин Меҳмонпараст радиоактив моддалар изларини йўқотиш ва яшириш имконсиз экани айтиб, Парчин базасига халқаро инспекторлар киришига рухсат берилишига ҳам ваъда қилди.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ўтган ҳафта спутник орқали олинган суратлар Парчин базасида ҳарбий кўринишдаги ҳаракатлар бўлаётганини кўрсатгани ҳақида хабар қилган эди.

Дунёнинг етакчи давлатлари Эронни Парчин ҳарбий объектини БМТ инспекторлари бориб кўришига рухсат беришга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG