Линклар

logo-print

БМТ-Араб Лигаси вакили Туркияга борди


БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан.

Сурия ҳукумати БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннаннинг таклифига жавоб қайтарди.

Аннаннинг матбуот котиби Аҳмад Фавзи Суриянинг жавоби муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

Кофи Аннан яқинда Дамашққа сафари чоғида зўравонликларни тўхтатиш борасида Сурия раҳбарияти, жумладан, президент Башар Ал-Ассадга конкрет таклифлар берганини айтган.

Фавзи Сурия раҳбариятининг жавоби ҳақида батафсил маълумот бера олмаслигини билдирди.

Кофи Аннан Туркия расмийлари ва Сурия мухолифати вакиллари билан сўзлашувлар олиб бориш учун Туркияга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG