Линклар

Обама Пентагонга Афғонистондаги фожиани пухта ўрганишга буйруқ берди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Пентагонга АҚШ армияси аскари 11 март куни 16 нафар Афғонистон фуқаросини отиб ўлдиргани воқеасини батафсил ўрганиш ҳақида буйруқ берганини айтди.

Оқ Уйда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Обама бу воқеа Америка қадриятлари ёки АҚШ ҳарбийларини акс эттирмаслигини таъкидлаб, жиноятчи қонунлар доираси “қатъий жазоланиши”ни урғулади.

Барак Обама ушбу фожиа АҚШ қўшинлари Афғонистонда 2014 йил охиригача қолиши ҳақидаги режага таъсир этмаслигини айтди.

АҚШ армияси сержанти якшанба куни саҳарда ҳарбий базадан чиқиб, Қандаҳор вилоятининг Панжваи туманидаги Алкозай қишлоғида уйма-уй юриб, 16 одам, жумладан, тўққиз нафар бола ва уч аёлни отиб ўлдирди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар ва АҚШ ҳукумати фожиа учун Афғонистон халқидан узр сўради.
XS
SM
MD
LG