Линклар

14 мартдан бошлаб Бухоро ва Урганч шаҳарлари ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” Очиқ ҳиссадорлик жамияти маълумотига кўра, 71/72 сонли поезд ҳозирча ҳафтада бир марта, яъни, чоршанба куни Бухоро шаҳридан маҳаллий вақт билан соат 21:10 да жўнаб кетади ва Урганчга пайшанба куни 9:00да етиб боради.

Поезд соат 21:35да Урганчдан Бухоро томон жўнаб кетади.

24 февралдан бошлаб 2/1 рақамли "Регистон" тезюрар поезди жума, шанба ва якшанба кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнай бошлади.

Самарқанддан соат 10:50 да жўнаган поезд Тошкентга 17:40 да етиб келади.
XS
SM
MD
LG