Линклар

Ўзбекистон чегарачилари катта миқдордаги героинни қўлга туширди


Ўзбекистон чегарачилари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказган махсус амалиёт давомида контрабандачилардан 29 килограмм героинни қўлга туширди.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси маълумотига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилоятига чегарадош ҳудуддаги воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Қўмита маълумотига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида 222 килограмм героин қўлга туширилган. Бу 2010 йилда мусодара қилинган 84 килограмм героиндан анча кўп.

2012 йил январ ойида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 5.5 килограмм гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган сурхондарёлик Обид Куруглиев исмли шахсни қўлга олган эди.

Тожикистон ва Ўзбекистон Афғонистонда етиштириладиган гиёҳвандлик моддаларини Россия ва Европага ноқонуний олиб ўтишда бангфурушлар учун асосий транзит йўл ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG