Линклар

logo-print

Украина Туркманистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи


Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов (ч) ва Украина Президенти В.Янукович, Киев, 2012 йил 13 март.

Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов (ч) ва Украина Президенти В.Янукович, Киев, 2012 йил 13 март.

Украина Президенти Виктор Янукович мамлакатга ташриф буюрган Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Янукович Бердимуҳаммедовга ўз мамлакати Туркманистонда янги табиий газ конларини топиш ва газ экспорти лойиҳаларида иштирок этиш истагида эканини айтди.

Туркманистон президентининг Киевга ташрифи арафасида Украина расмийлари Туркманистондан газ сотиб олиш давлат раҳбарлари ўртасидаги музокарада асосий мавзу бўлишини айтган эди.

Расмийларга кўра, Украина Туркманистондан минг куб метр газни 200 АҚШ долларидан сотиб олишга умид қилмоқда.

Бу Украина ҳозир Россиядан сотиб олаётган газ нархининг ярмини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG