Линклар

АҚШда ўтказиладиган президент сайловида Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган Пенсилвания штатидан сайланган собиқ сенатор Рик Санторум 13 март куни Алабама штатида ўтказилган дастлабки сайловда ғолиб чиқди.

Миссиссиппи штатида ўтказилган сайловда эса республикачилар берган овозларнинг 96 фоизи санаб бўлинганида Санторум 33 фоиз, Нют Гингрич 31 ва Мит Ромни 30 фоиз овоз олди.

Ундан олдин матбуотда эълон қилинган хабарларда Алабама штатидаги сайловда Санторум сайловчиларнинг 35 фоиз, Гингрич 30 ва Ромни 28 фоиз овозини олгани билдирилган эди.

Шу пайтгача дастлабки сайловларда пешқадам бўлиб келган Митт Ромни яна бир штатда ғалабага эришса, ноябр ойида ўтказиладиган президент сайловида Республикачилар партиясининг номзоди бўлишга умид қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG