Линклар

logo-print
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистон раҳбарлари ва мамлакатдаги Америка ҳарбийлари билан учрашиш мақсадида бугун Афғонистонга келди.

Панеттанинг олдиндан режаланган сафари арафасида 11 март куни АҚШ аскарининг Қандаҳорда 16 нафар афғонистонликни отиб ўлдиргани Афғонистондаги аксил-америка ҳиссиëтларини кучайтириб юборди.

Афғонистон раҳбарлари бу воқеани кескин қоралаб¸ айбдорнинг жамоатчилик олдида суд қилинишини талаб этмоқдалар.

Бу қотиллик учун ўч олажагидан онт ичган Толибон жанггарилари АҚШ аскарларини ушлаб¸ уларнинг калласини олиш ҳақида ваъда берди.

Бугун жанубий Ҳелманд вилоятидаги АҚШ ҳарбий базасига келган Панеттанинг президент Карзай билан юзага келган кескинликни муҳокама этиши кутилмоқда.

АҚШ аскарлари билан учрашувда Панетта хориж ҳарбийларининг Қуръонни ëқиши¸ тинч аҳоли вакилларини ўлдириши жиддий ташвишга лойиқ ҳодисалар эканини таъкидлади.

Айни пайтда бугун Қандаҳор вилоятида амалга оширилган икки портлаш оқибатида камида 9 одам нобуд бўлди.

Толибон уюштиргани айтилаëтган мазкур хуружлар оқибатида асосан тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG