Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Бир суиқасд изидан


Обид қори Назаров 2006 йилдан бери Швецияда муҳожиратда яшаб келади.
Обид қори Назаров 2006 йилдан бери Швецияда муҳожиратда яшаб келади.

Ўзбекистонлик таниқли уламо Обид қори Назаровга суиқасд қилинган шаҳар ва суиқасд излари акс этган икки видеолавҳа матбуотда эълон қилинди. Бу видеолавҳалар муаллифлари "Қурултой" эшиттиришида қатнашиб, тасвир ортидаги тафсилотларни гапириб берди.

"Қурултой" эшиттиришининг бугунги сонини "Бир суиқасд изидан" деб номладик.

22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида, таниқли уламо Обид қори Назаровга ўз уйи подъездида суиқасд уюштирилганидан 10 кун ўтиб, икки ўзбек журналисти суиқасд юз берган шаҳарга боришди.

Би-Би-Си ўзбек хизмати мухбири Сирожиддин Толибов ва Uznews.net интернет нашрининг ўзбек саҳифаси муҳаррири Қудрат Бобожон суиқасд юз берган Стромсунд шаҳрига бориб кўрган кечирганларини видеолавҳа сифатида эълон қилишди.

Обидхон қори Назаровга суиқасд саҳнасидан лавҳа
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:42 0:00


Бу лавҳаларда суиқасд юз берган уй, қотил ўз қуролини ташлаб кетган машина қўйиш жойи ва ўзбек муҳожирлари намоз ўқиëтган масжид акс этади.

Айни пайтда бу иккала филмда ҳам суиқасд гувоҳи бўлган Обид қорининг яқинлари гапирмайди.



Обид қори муолажа олаëтган касалхона ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

Швед матбуотига кўра, аввалига отишма овозини ёш болалар эшитиб югуриб келишган. Полиция воқеа жойидан ўқ отар қурол топилгани ëзилади.

Қурултой эшиттиришида Би-Би-Си ўзбек хизмати мухбири Сирожиддин Толибов ва Uznews.net интернет нашрининг ўзбек саҳифаси муҳаррири Қудрат Бобожон иштирок этди.

Шунингдек эшиттиришда 2008 йилда Стромсунд шаҳрида истиқомат қилган ўзбек муҳожири Дўстназар Худойназаров ҳам қатнашди.

Стромсундга сафар қилиб видеолавҳа суратга олган Қудрат Бобожонга кўра, Обид қорининг бу шаҳардаги мухлислари унинг келишини исташмаган.

- Мен Стромсундга бориш олдидан Обид қори тарафдорлари билан гаплашганимда, улар менинг бориб репортаж тайëрлашимни исташмади. Суиқасд юз берган уй олдида штативга камерани қўйиб суратга ола бошлашим билан уй деразалари пардалар билан ëпилди, дейди Қудрат Бобожон.

Қурултой эшиттиришини тўла ҳолда мана бу ерда тинглай оласиз.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG