Линклар

1979 йилда ташкил топган Эрон ислом жумҳурияти тарихида илк бор бугун мамлакат президенти парламент олдида ҳисоб берди.

Иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз иқтисодий ва сиëсий бошқарувидан қониқмаëтган депутатлар олдида фаолиятини оқлашга уринди.

Давлат телевидениеси томонидан олиб кўрсатилган маърузасида Аҳмадийнажод ўзи ва ҳукумати ишига 100 фоиздан кам баҳо берилса¸ адолатсизлик ва қўрқоқлик бўлажагини таъкидлади.

Эрон парламенти депутатлари президентни мамлакатдаги инфляция даражасининг ошиб бораëтгани¸ унинг олий руҳоний оятуллоҳ Али Ҳаманейига нисбатан садоқати заифлашгани ва хотин-қизлар кийинишига оид талабларни бўшаштириш орқали исломий қоида-қонунларга хиëнат қилаëтганликда айбладилар.

Аҳмадийнажоднинг иккинчи президентлик муддати 2013 йилда тугайди ва Эрон қонунчилигига кўра¸ бир шахс икки муддатдан ортиқ президентликка сайлана олмайди.
XS
SM
MD
LG