Линклар

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз мамлакати 2020 йилги ëзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга ҳозирлигини билдирди.

Бу баëнотни Алиев Баку марказида қурилган Олимпия спорт саройининг очилиш маросимида қилди.

Алиевнинг таъкидлашича¸ Озарбайжон ҳар қандай халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилишга қодир ва бунинг учун мамлакатда етарли молиявий ва инфратузилмавий имконлар бор.

Ҳозирга қадар ҳам Озарбайжонда Европа ва дунë миқëсидаги спорт беллашувлари ўтказиб келинаëтганини айта туриб президент Алиев¸ Баку ҳукумати 2020 йилги ëзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун расмий танловда қатнашишини билдирди.

Барқарорлик ва ижтимоий-сиëсий уйғунлик ҳукм сураëтган Озарбайжон¸ Алиевга кўра¸ халқаро спорт мусобақалари хавфсизлигини кафолатлашга ҳам қодирдир.
XS
SM
MD
LG