Линклар

logo-print

Мирзақматов тарафдорлари митингларни давом эттирмоқда


14 март куни Мирзақматов тарафдорлари яна митинг ўтказди.

14 март куни Мирзақматов тарафдорлари яна митинг ўтказди.

Бугун Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматовга қарашли экани айтиладиган “Улуттар биримдиги” партиясининг 1500 чоғли тарафдори Ўш шаҳридаги марказий майдонга йиғилди.

Йиғилганлар 4 март куни ўтказилган шаҳар кенгашига сайлов натижаларини бекор қилиш ва “Улуттар биримдиги” партиясига кенгашдаги 21 эмас¸ 23 ўринни беришни талаб қилмоқдалар.

Ўш шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси хулосасига кўра¸ “Улуттар биримдиги” партияси шаҳар кенгашидаги 21 ўринни қўлга киритган ва мутлақ кўпчилик партияси мандатига эга бўла олмаган.

4 март куни Ўшда ўтказилган маҳаллий сайловларда¸ расмий ҳисоб-китобларга кўра¸ “Улуттар биримдиги” партияси 47 фоиздан кўпроқ, Қирғизистон социал-демократик партияси қарийб 24 фоиз, “Республика” партияси 17 фоиздан кўпроқ, “Адилетту Қирғизстан” партияси 5 фоиздан зиёд, “Ата Мекен” партияси эса 2 фоиздан мўлроқ овоз олган.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, Ўш мэрини сайлаш ваколати шаҳар кенгаши депутатларига берилган ва ўз тарафдорлари кенгашдаги мутлақ кўпчилик мақомини қўлга киритмаган тақдирда¸ Мирзақматов шаҳар мэри лавозимига сайланмай қолиши мумкин.

Ўзининг қирғиз миллатчиси эканини очиқ таъкидлайдиган Мирзақматов¸ Қирғизистон жанубида 2010 йил июнида юзага чиққан миллий низо ташаббусчиларидан бири сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG