Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Эронни АҚШ миллий манфаатларига таҳдид солувчи давлат деб белгилаган 1995 йилги ҳужжат муддати тугаши арафасида уни яна бир йилга узайтирди.

Обамага кўра¸ Эрон ҳукуматининг ҳатти-ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги¸ ташқи сиëсати ва иқтисодига фавқулодда таҳлика бўлиб қолмоқда ва шу боис Эронга нисбатан қабул қилинган миллий огоҳлантирувнинг амал қилиш муддати 2012 йилнинг 15 мартидан сўнг ҳам давом этиши лозим.

Эронни халқаро террорчилик ҳомийларидан бири сифатида айблаб келаëтган Вашингтон¸ Теҳрон воз кечмаëтган ядровий дастурни халқаро хавфсизликка асосий таҳдид деб эълон қилган.

1979 йилги исломий инқилобдан бери АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG