Линклар

logo-print
Швейцариядаги чанғи учиш бўйича машҳур оромгоҳлардан белгиялик мактаб ўқувчиларини олиб қайтаëтган автобус ҳалокати оқибатида камида 28 йўловчи нобуд бўлди ва улардан 22 нафари 12 яшар ўқувчилардир.

52 йўловчи ўтирган автобус Швейцария Алпидаги туннеллардан бири деворига урилди ва унинг олд қисми бутунлай мажақлангани оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам ҳалокат жойида жон берди.

Ҳозирча автобус ҳалокатига нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.

Ҳалокат юз берган ҳудуд полицияси расмийси Жан-Мари Борнет Швейцария ҳудудида яқин тарихда бундай мудҳиш воқеа кузатилмаганини билдирди.

- Бу қадар даҳшатли ҳалокат ҳозирга қадар кўрилган эмас. Шунча бола¸ камида 22 ўқувчи ўлди¸ 24 таси оғир жароҳат олди. Маҳаллий полиция бунақа воқеани умрида кўрган эмас. Шу боис¸ нафақат Белгия¸ балки бизнинг ҳудудда ҳам қаттиқ шокда¸ деди полиция раҳбари.

Белгия Бош вазири Элио Ди Рупо автобус ҳалокатини бутун Белгия учун фожиа деб атади.
XS
SM
MD
LG