Линклар

Озарбайжон расмийларига кўра¸ Бакудаги АҚШ ва Исроил элчихоналарига қарши ҳужум уюштиришни режалаганликда гумонланган 22 шахс ҳибсга олинган.

Озарбайжон Миллий хавфсизлик вазирлигига кўра¸ ушланганларнинг барчаси озарий фуқаролари ва улар Эрондаги Инқилоб қўриқчилари ташкилотига алоқадорликда айбланмоқда.

Хавфсизлик расмийларига кўра¸ қўлга олинган гуруҳ ихтиëридан Калашников автоматлари¸ тўппонча ва портловчи моддалар мусодара қилинган.

11-12 март кунлари Озарбайжон Мудофаа вазири Сафар Абиев Теҳронга сафар қилган ва ўзаро учрашувларда Эрон ва озарий расмийлари ўзаро яхши қўшничилик алоқаларини сақлаб қолиш ҳақида баëнот берган эдилар.
XS
SM
MD
LG