Линклар

logo-print

Россия НАТО кучларига ўз ҳарбий базасидан фойдаланишга рухсат бермоқчи


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳозирда Москва ҳукумати Афғонистонда жойлашган АҚШ етакчилигидаги халқаро кучларни олиб чиқишда ўз ҳарбий базасидан фойдаланиш сўровини кўриб чиқаëтганини билдирди.

Бугун Давлат Думаси депутатлари олдида гапирган Москва дипломатлари раҳбари¸ НАТО кучларининг Волга дарëси бўйида жойлашган Уляновск ҳаво базасидан фойдаланишига рухсат бериш Россия манфаатлари ва мамлакат хавфсизлигига хизмат қилажагини таъкидлади.

Агар Россия НАТОга Афғонистондаги қўшинлари ва ҳарбий техникасини олиб чиқишда ўз ҳаво базасидан фойдаланишга рухсат берса¸ бу ҳозирга қадар мисли кўрилмаган воқеа бўлади.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистондаги жанггариларга уруш бошлаган 2001 йилдан бери Россия НАТО га ўз ҳаво коридори ва темир йўлларидан транзит сифатида фойдаланишга рухсат берган.
XS
SM
MD
LG