Линклар

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган фарғоналик қария бошига тушган кулфат ҳақида гапирар экан ҳуқуқ органларидан ҳақиқат топа олмаётганидан шикоят қилди.

“Қизимни зўрлаганлар пора бериб жазодан қутулиб қолмоқда”

дейди Фарғона вилоятининг Данғара туманидан қўнғироқ қилган отахон Исмоилжон Эгамбердиев:

- Мен милициялардан жуда катта азоб чекдим. Мана 6 ойгача ҳал бўлмай келаяпти. Қизимни саккизтаси зўрлаган қўшни қишлоқдан. Шуларни оқлаб, порасини олиб ҳозир анализни ҳам нотўғри чиқариб келаяпти менга тескари қилиб. Ëмон азоб чекдим мен. Яшашга нимам қолмади. Ҳаммадан қарз бўлиб кетдим. Саккизта бола неча доллар деса ташлаяпти милицияларга. Биринчи мана ўзимизнинг Данғара туман милициялари чўзишди. Тўртта терговчи қарор чиқарган. Ҳаммаси бажариб бўлиб, охири бош прокурор Наманган вилоятига ўтказиб берган эди. Булар ҳам судраб анави болаларнинг фойдасига ҳал қилиб туриб “Ҳеч нарса бўлмаган. Групповой нима бўлмаган”, деган енгил нимага қўйиб мени қийнаб юрибди.

Озодлик: Исмоилжон ака, буни айтиб бериш сизга оғир, лекин биз тафсиолотини билишимиз керакда. Нима воқеа бўлган ўзи? Қачон бўлган?

- 2010 йилда бўлган....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Ногирон бўлсак ҳам фарзандаримизга нафақа пули берилмаяпти”

дейди Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Бешқатор қишлоғида истиқомат қилувчи 32 ёшли Сарвинисо Бодоқова:

- Мен иккита боламга декабр ойидан топширган эдим. 6 яшаримга сентябр ойидан бери олганим йўқ. Селсовет раисимиз Эгамбердиев Ихтиëр. Эрим ногирон. Кўзи ўтмайди. Менинг ўзимнинг оëғим бўлмайди. Бориб айтган эдим. “Менга 5 яшар ëки 6 яшаримга моддий ëрдам ëзиб беринг” деганимга айтдики, “Сен нолойиқсан. Сенга кераги йўқ” деб жавоб берди. Шунинг учун мен сизлардан илтимос қилиб сўрай, қаерга бориб мурожаат қилишимни билмай сизларга илтимос қилиб телефон қилган эдим.

Озодлик: Неча нафар фарзандингиз бор?

- Учта.

Озодлик: Неча ëшда фарзандларингиз?

- Каттаси 6 ëшда, кичкинаси 5 ëшда. Энг кичкинаси туғилганига 5 ой бўлди. У ер бу ерга борсам, онангга бор, отангга бор қилиб яшаш жойим ҳам қайнотамнинг квартираси. Томорқам йўқ. Шунинг учун илтимос қилиб мурожаат қилаëтган эдим, дейди Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Бешқатор қишлоғида истиқомат қилувчи 32 ёшли Сарвинисо Бодоқова.


“Ўғлимни топишда ёрдам беринг”

дейди икки йилдан буён Россияда бедарак кетган ўғлини қидираётган китоблик 76 ёшли отахон Ёрқин Муҳсинов:

- Бир ўғлимиз бор эди. Россиянинг Тюмен областига кетган эди. 10 йил бўлди. 8 йил мобайнида телефон қилиб турар эди. Кейинги икки йил мобайнида ҳеч дарак йўқ. Телефон ҳам қилмайди. Бориб келганлардан суриштирсак, “Кўрмаймиз. Бошқа қишлоққа кетдимикан” дейди. Кўп одамларга ëрдам берар экансизлар. Қандай бўлмасин дарагини билсак деган эдим.

Озодлик: Бизни Россияда ҳам эшитишади. Ўғлингизнинг исм-фамилияси нима?

- Муҳсинов Рустам.

Озодлик: Неча ëшда?

- 1976 йилда туғилган.

Озодлик: Охирги яшаш жойи қаерда бўлган?

- Город Урай. Ўзи доим ўша ерда бўлган эди.

Озодлик: Икки йилдан бери на хат бор, на хабар.

- Ҳа, хабар бўлмай қолди. Умумий ҳаммаси 10 йилда ошдида ҳозир.

Озодлик: Ўғлингизнинг бирор танишлари, ҳамқишлоқлари бордир.

- Суриштирдик. “Аввал кўриб юрар эдик. Ҳозир кўринмай қолди. Бирор ëққа кетдими” деган гапни қилишди. Розискка берайлик десак, катта маблағ керак экан. Участка нозири шунақа деди. Дарагини билсак бўлди, дейди икки йилдан буён Россияда бедарак кетган ўғлини қидираётган 76 ёшли китоблик отахон Ёрқин Муҳсинов.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG