Линклар



Тошкентдаги “Жар” стадионида Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган футбол ўйини 3:2 ҳисобида Ўзбекистон футболчилари мағлубияти билан тугади.

2012 йил Лондонда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугунги ўйинда ғалаба қозониши шарт эди¸ аммо иккинчи тайм бошида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаëтган Ўзбекистон жамоаси илғорликни ўз рақибига бой бериб қўйди.

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Тошкентдаги ғалабадан сўнг Лондонга йўлланма олди ва ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

Ўзбекистоннинг Лондонга йўлланма олиш имкони ҳамон сақланиб қолмоқда ва эндиликда плайофф ўйинида ғалаба қозонса¸ Олимпиадага чиқиши мумкин.

Мағлубият сабаблари билан қизиқиб биз футбол шарҳловчиси Ҳайдар Акбарга бир нечта савол билан мурожаат қилдик.

Қуйида суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG