Линклар

logo-print
Ўзбекистонда Марказий Осиë янгиликлар хизмати CA-News сайтининг асосан Ўзбекистонга оид мақолалари тўсиб қўйилди.

Агентликнинг ëзишича¸ Ўзбекистон ичкарисида сайтнинг бош саҳифасига кириш мумкин¸ аммо Ўзбекистон мавзуидаги энг кўп ўқилган ва танқидий мақолаларга киришга уринилганда¸ муштарийга бундай саҳифанинг йўқлиги ҳақидаги огоҳлантирув чиқмоқда.

Бу сайтга ҳам айланма йўллар орқали кириш имкони ҳамон сақланиб қолмоқда.

Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиëсий вазиятни ëритиб борувчи Озодлик¸ BBC, Фарғона.ру ва Uznews.net каби мустақил ахборот агентликлари ва мухолифат сайтлари йиллардан бери Ўзбекистонда тўсиб қўйилган.

12 март – Интернет цензурасига қарши халқаро кураш кунида эълон қилинган сўнгги ҳисоботида Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонни дунëдаги “Интернет душманлари” рўйхатига қўшди.
XS
SM
MD
LG