Линклар

logo-print

Махачкала шаҳрида бир жанггари йўқ қилинди


Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачкалада пайшанбага ўтар кечаси бир жанггари йўқ қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, турар жой биноларидан бирида қуршовга олинган қуроли экстремист қаршилик кўрсатганидан кейин отиб ўлдирилган.

У 20 яшар Магомед Маджигатов экани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Маджигатовнинг яширин фаолият олиб борувчи экстремистик ташкилот билан алоқаси бўлган.

Доғистоннинг Тергов бошқармаси маълумотига кўра, амалиёт пайтида орган ходимлари талафот кўрмаган.
XS
SM
MD
LG