Линклар

logo-print
Афғонистонда тинч аҳолидан 16 кишини отиб ўлдирган АҚШ ҳарбийси мамлакатдан хорижга олиб кетилди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби исми ошкор қилинмаган сержант ҳарбий суд инстанциялари тавсиясига мувофиқ бошқа жойдаги қамоқхонага кўчирилганини маълум қилди.

Афғонистон парламенти депутатлари америкалик аскарни Афғонистондаги судда жавобгарликка тортишга чақирган эди.

Бироқ Кобул ва Вашингтон ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Афғонистондаги Америка ҳарбийлари АҚШ ҳарбий судлари юрисдикцияга киради.

Ундан олдин АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта агар айбдор деб топилса, сержант АҚШ қонунларига мувофиқ ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG