Линклар

Саудия Арабистони Суриядаги элчихонасини ёпди


Саудия Арабистони Суриядаги элчихонасини ёпиб ҳамма дипломатлар ва элчихона ходимларини мамлакатдан олиб чиқди.

Саудия ахборот агентлиги хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида “Суриядаги ҳозирги вазият инобатга олинган ҳолда” шундай қарор қабул қилингани билдирилган.

Саудия Арабистони халқаро ҳамжамиятни Дамашқ режимига қарши чора кўришга бир неча бор даъват қилиб, мухолифат жангчиларини қуроллантиришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG