Линклар

logo-print
Пентагон АҚШ Мудофаа вазири Леон Панеттанинг самолёти Ҳелманд вилоятидаги Кемп Бастион базасига қўнишидан олдин бир афғонистонлик ўғирланган юк машинасини самолётлар учиш-қўниш йўлагида портлатганини билдирди.

База ходими экани айтилаётган шахс бошқарган юк машинаси ҳандақдан ўтаётган пайтда портлаб кетган.

Портлашдан Панеттанинг самолётига зиён етмаган.

14 март куни Леон Панетта Ҳелманд вилоятидаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашди.

Пентагон раҳбари АҚШ қўшинларини 2014 йил охиригача Афғонистондан олиб чиқиш режасига ҳеч қандай воқеа таъсир эта олмаслигини таъкидлади.

Леон Панетта Афғонистонга ташрифи чоғида президент Ҳамид Карзай билан ҳам учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG