Линклар

logo-print
Қирғизистон ҳукумати Халқаро валюта жамғармаси билан навбатдаги 15 миллион долларлик кредитни олиш ҳақида келишувга эришди.

ХВЖ матбуот хизматига кўра, Кристиан Беддис бошчилигидаги жамғарма миссиясининг 29 февралдан 14 мартгача давом этган сафари охирида мазкур келишувга эришилган.

ХВЖ миссияси кредитлар ҳақида уч йилга мўлжалланган дастурлар Бишкек ҳукумати томонидан қандай бажарилаётганини ўрганди.

106 миллион долларлик бу дастур 2011 йил июнида ХВЖ томонидан тасдиқланган эди.
XS
SM
MD
LG