Линклар

logo-print

Денис Истомин дунёнинг бешинчи ракеткасини ютди


Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Калифорния штатида ўтаётган "АТР Мастерс" турнирида дунёнинг бешинчи ракеткаси, испаниялик Давид Феррерни мағлубиятга учратди.

6:4 ва 6:3 ҳисоби қайд этилган ўйин 1 соат 15 дақиқа давом этди.

Ҳозир дунё рейтингида эллик биринчи ракетка бўлган Истомин чорак финалга чиқиш учун тўққизинчи ракетка бўлган аргентиналик Хуан Мартин дел Потрони ютиши керак.

Потро охирги ўйинда 19-ракетга бўлган испаниялик Фернендо Вердаскони ютди.

"АТР Мастерс" турнирининг мукофот пули 5,5 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG