Линклар

logo-print

Қозоғистонда тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди


Қозоғистондаги "Сана Сезим" ташкилоти фаоли Чимкент ҳибсхонасида ўзбекларга мухожир ҳуқуқлари ёзилган буклетни бермоқда.

Қозоғистондаги "Сана Сезим" ташкилоти фаоли Чимкент ҳибсхонасида ўзбекларга мухожир ҳуқуқлари ёзилган буклетни бермоқда.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Сатпаев шаҳрида Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси қўлга олинди.

Қарағанда вилоят полицияси матбуот хизматига кўра, Қозоғистоннинг миграция ҳақидаги қонунини бузгани учун аввал маъмурий жавобгарликка тортилган тўрт ўзбекистонлик белгиланган муддатда республикани тарк этмай, шаҳарда ишлаб юргани учун ҳибсга олинган.

Суд уларни беш кунга озодликдан маҳрум этиш ва жазо муддати тугаганидан сўнг мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарган.

Полиция маълумотига кўра, “Мигрант” номи остида Қарағанда вилоятида ўтказилган икки кунлик рейдлар давомида ушланган 200дан ортиқ хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилган.
XS
SM
MD
LG