Линклар

Покистон расмийлари Белужистон вилоятида саккиз ой аввал ўғирлаб кетилган швецариялик эр-хотин Толибон қўлидан қочганини маълум қилди.

31 ёшли Оливер Дэвид ва 29 ёшли Даниела Видмер ўтган йилнинг июл ойида Шимолий Вазиристонда толиблар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Расмийларга кўра, швецариялик эр-хотин бугун ҳарбий назорат-ўтиш пунктларидан бирига келиб, толиблар қўлидан қочганини айтган.

Толибон швецариялик эр-хотин озодлиги эвазига АҚШ қамоқхонасида сақланаётган покистонлик олимнинг озод қилинишини талаб қилишган эди.
XS
SM
MD
LG