Линклар

logo-print
Бугун Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Забул вилоятида қарийб бир минг одам АҚШ аскарининг 16 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Намойиш 11 март кунги қотиллик содир этилган Қандаҳор вилоятига қўшни бўлган Калат шаҳрида ўтказилди.

Пентагон Қандаҳорда тинч аҳолидан 16 кишини отиб ўлдирган АҚШ ҳарбийси Афғонистондан хориждаги қамоқхонага олиб кетилгани ҳақида маълум қилди.

Кеча АҚШ Мудофаа вазири Леон Панеттанинг самолёти Ҳелманд вилоятидаги Кемп Бастион базасига қўнишидан олдин бир афғонистонлик ўғирланган юк машинасини самолётлар учиш-қўниш йўлагида портлатгани маълум қилинди.

Портлашдан Панеттанинг самолётига зиён етмаган.

14 март куни Леон Панетта Ҳелманд вилоятидаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG