Линклар

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 25-29 март кунлари Вьетнамда плей-офф турнирида иштирок этади.

Ўзбекистоннинг кечаги ўйинда БАА жамоасига 3:2 ҳисобида ғалабани бой бериши орқали Лондонга тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконини қўлдан чиқарди, бироқ плайофф ўйинида ғалаба қозонса¸ Олимпиадага чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, плей-офф турнирида Ўзбекистон Сурия ва Уммон жамоалари билан учрашади.

25 мартда Уммон ва Сурия учрашса, 27 мартда Ўзбекистон Сурия билан, 29 мартда эса Уммон жамоалари билан ўйнайди.

Уч жамоадан энг яхши кўрсаткич олган гуруҳ 23 апрел куни Англиянинг Ковентри шаҳрида якуний плей-офф ўйинида қатнашади ва ғолиб жамоа Лондон Олимпиадаси иштирокчисига айланади.
XS
SM
MD
LG