Линклар

Татаристон ИИВ раҳбарига ҳайфсан берилди


Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев Қозондаги зўрлаш воқеаси ортидан Қозон полицияси раҳбари ва "Дальний" полиция бўлими бошлиғи Сергей Ефремовни ишдан олди.

Шунингдек, Татаристон Ички ишлар вазири Асгат Сафаровга ҳайфсан берилди.

Безориликда айбланиб ушланган ва терговдан сўнг шифохонадан вафот этган 52 ёшли Сергей Назаров ўлимидан аввал яқинларига Қозондаги "Дальний" полиция бўлимида сўроқ пайти уни калтаклашгани ва шампан виноси шишасини қўллаб, зўрлангани ҳақида айтган.

Бугун Қозонда Сергей Назаров хотирасига бағишлаб, ижтимоий тармоқлар томонидан уюштирилган норозилик акцияси ўтказилди.

Қозон шаҳрида ўнлаб одамлаб мамлакат Ички ишлар вазирлиги биноси олдида полиция бедодликларига қарши норозилик билдирди.

Полиция вазирлик биносида ўқув амалиёти бўлаётганини айтиб, намойишчиларни бино олдидан ҳайдаган.

Бир намойишчи ҳибсга олингани айтилмоқда.

Намойишчилар "Шарманда" деган қичқириқлар билан Татаристон Ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб қилишди.
XS
SM
MD
LG