Линклар

logo-print
Жаҳондаги 200 та инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия ва Хитойни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Суриядаги зўравонликларни тўхтатиш учун Ассад режимига босим кўрсатиш борасидаги резолюцияни қўллашга чақирди.

200 та ташкилотнинг қўшма баёноти Сурияда зўравонликлар бошланганига роппа-роса бир йил тўлиши муносабати билан эълон қилинди.

Россия Суриянинг кўп йиллик иттифоқчиси ва қурол-яроғ етказиб берувчи давлат ҳисобланади.

Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ассад режимига қарши бир қанча резолюцияларига вето қўйиб келган.

Бугун Идлиб шаҳрида ҳукумат қўшинлари муҳолифатга қарши зўравонликларни давом этгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG