Линклар

Сурия: Халқаро ташкилотлар вакиллари қамалдаги шаҳарларга боради


БМТнинг инсонпарварлик ёрдами масалалари бўйича мутасаддиси Валерие Амос Сурия, БТМ ва Исломий ҳамкорлик ташкилотининг қўшма гуруҳи гуманитар вазиятни бахолаш учун шу ҳафтада Суриядаги қуршовда қолган шаҳарлар, жумладан, Ҳомс, Хама ва Дераа шаҳарларига боришини айтди.

БМТ расмийсига кўра, гуруҳга Сурия ҳукумати етакчилик қилади. Қўшма гуруҳнинг қамалдаги шаҳарларга бориши 200га яқин инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Россия ва Хитойни Суриядаги зўравонликни тўхтатиш йўлидаги БМТ уринишини қўллаб-қувватлашга чақирганидан кейин эълон қилинди.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойидан бери Сурияда камида саккиз минг киши, асосан тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган.

230 минг аҳоли ўз уйларини ташлаб бошқа минтақаларга кўчишга мажбур бўлган, 30 минг суриялик мамлакатни тарк этган.
XS
SM
MD
LG