Линклар

Баҳрайннинг шиалар яшайдиган минтақаларида ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бостирил-ганига бир йил тўлган бир пайтда, 16 март куни полиция кучлари билан тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, аксари суннийлардан иборат бўлган полиция кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва кучли шовқин чиқарувчи граната қўллаган.

Ёшлар полицияга ўт чиқарувчи “Молотов коктейллари” отган.

Сунний мазхабидаги Ал-Халифа оиласи аъзолари ҳукуматдаги муҳим лавозимларни эгаллаган ва парламентга қонунлар чиқариш ва ҳукумат тузиш салоҳиятини беришга қаршилик қилиб келмоқда.

Баҳрайнда ўтган йил юз берган тўқнашувларда юзлаб одам ўлган ва жабрланган.
XS
SM
MD
LG