Линклар

ЕХҲТ Қозоғистонлик журналист озод қилинганини олқишлади


Қозоғистондаги “Взгляд” мустақил газетаси бош муҳаррири И.Винявский, Олмаота, 2012 йил 15 март.

Қозоғистондаги “Взгляд” мустақил газетаси бош муҳаррири И.Винявский, Олмаота, 2012 йил 15 март.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович Қозоғистондаги “Взгляд” мустақил газетаси бош муҳаррири ҳибсдан озод қилинганини олқишлаб, уни “ижобий қадам” дея бахолади.

Ҳукуматни куч билан ҳокимиятдан ағдаришга чақирганликда гумон қилинган Игор Винявский январ ойидан бери вақтинчалиқ ҳибсда сақланаётган эди.

Винясвкий ўтган йил декабрида 16 одам полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган Жанаўзен шаҳрига борганидан кейин қўлга олинган.

Миятович Игор Винявскийга қарши сурилган айбловлар бекор қилиниши ва уни қўлга олиш пайтида мусодара қилинган нашриётга тегишли компютерлар ва молия ҳужжатлари қайтариб берилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG