Линклар

Толибон ҳаракати АҚШ билан музокарани тўхтатди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Толибон ҳаракати АҚШ билан кенг кўламли тинчлик музокаралари олиб боришдан олдин ўзаро ишончни тиклашга қаратилган Қатардаги дастлабки сўзлашувлар тўхтатилганини билдирди.

Толиблар эълон қилган баёнотда Қўшма Штатлар ишончсиз позицияни тутаётганликда айбланган.

Ҳужжатда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳукумати билан ҳам музокаралар олиб борилмаслиги маълум қилинган.

Бунга жавобан Вашингтонда Оқ Уй Афғонистонда ярашиш жараёнини қўллаб-қувватлашга бел боғлаганини таъкидлади.

Айни пайтда, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай АҚШ аскари тинч аҳолидан 16 кишини отиб ўлдиргани воқеасидан сўнг НАТО етакчилигидаги халқаро кучларни Афғонистон қишлоқларини тарк этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG