Линклар

Кофи Аннан Хавфсизлик кенгашига ҳисобот беради


БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили Кофи Аннан.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили Кофи Аннан.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили Кофи Аннан 16 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашига яқинда Дамашққа қилган сафари ва Сурияда қон тўкилишини тўхтатишга оид таклифлари ҳақида ҳисобот беради.

Ғарб давлатларидаги умидсизликка қарамай, Аннаннинг Женевадаги матбуот вакили “диалог олиб бориш учун ҳали имконият борлиги”ни айтди.

Сурия Аннаннинг ёндошувига “ижобий” жавоб берганини маълум қилган.

Айни пайтда Сурияда зўравонликлар давом этар экан кўпроқ сурияликлар ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлмоқда.

15 март куни Туркия сўнгги 24 соат ичида бир минг нафар суриялик чегарани кесиб Туркия ҳудудига ўтганини билдирди.

Сурия қўшинлари эса Идлиб вилоятида исёнчиларга қарши ҳужумларни давом эттирмоқда.

Хабарларга кўра, сўнгги тўқнашувларда 45 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG