Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Тошкентга Полша мудофаа вазири келди


Полша мудофаа вазири Томаш Семоняк.
Полша мудофаа вазири Томаш Семоняк.

Полша мудофаа вазири раҳбарлигидаги делегациянинг Тошкентга икки кунлик ташрифи чоғида халқаро кучларни Афғонистондан олиб чиқиш масаласи муҳокама этилмоқда.

Полша мудофаа вазири Томаш Семоняк бошчилигидаги делегация 16–17 март кунлари Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Полша делегациясининг икки кунлик ишчи ташрифи чоғида Ўзбекистон-Полша алоқалари, шунингдек, томонларни қизиқтирган муаммолар муҳокама этилиши режалан.

Полша мудофаа вазири Томаш Семоняк Ўзбекистон мудофаа вазири Қобил Бердиев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашишини билдирган.

Бу ўтган йил июл ойи охирида Полша Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Томаш Семонякнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.

Полша мудофаа вазири Тошкентга ташрифи чоғида поляк қўшинларини Афғонистондан Ўзбекистон орқали олиб чиқиш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Полша 2012 йил охирига қадар Афғонистондаги икки ярим минг ҳарбийлари сонини тўртдан бирга, яъни, 1 минг 800 нафаргача қисқартиришни режалаган.

Полша аскарлари асосан Афғонистоннинг Ғазни вилоятидаги Халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.

Томаш Семоняк сўнгги бир ой ичида Ўзбекистонга сафар қилган Европа Иттифоқига аъзо бўлган тўртинчи давлатнинг мудофаа вазиридир.

Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс 20 феврал куни Ўзбекистонга беш кунлик сафар билан борган эди.

28 феврал куни Британия мудофаа вазири Филипп Ҳаммонд, шунингдек, 12-13 март кунлари Германия Федератив Республикаси мудофаа вазири Томас де Майзер бошчилигидаги делегациялар Тошкентда бўлди.

ЕИ Мудофаа вазирлари Ўзбекистон мудофаа вазири Қобил Бердиев ва Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик ва Афғонистондан ўз мамлакатлари қўшинларини Марказий Осиё давлатлари орқали олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG