Линклар

Давлат тузумини ағдаришга чақирганликда айбланиб ҳибсга олинган “Взгляд” мухолифат газетаси бош муҳаррири Игорь Винявский 15 март куни кечқурун Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитети қамоғидан кутилмаганда озод этилди.

Маҳкама олдидан амнистия қилинган журналист январ ойида Жанаўзендаги вазиятни ўрганиш учун шаҳарга борганида¸ хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари 16 декабрда жануб-ғарбда жойлашган Жанаўзенда намойишга чиққан нефтчиларга ўт очгани оқибатида камида 16 намойишчи ўлдирилган эди.

Ўтган ҳафта Жанаўзенда ҳибсга олинган нефтчилар адвокати Наталя Соколова ҳам кутилмаганда ҳибсдан озод қилинган эди. Соколова ижтимоий нафрат қўзғаганликда айбланиб¸ 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Пайшанба куни Европа парламенти Жанаўзендаги намойишнинг зўравонлик билан бостирилишини қораловчи резолюцияни қабул қилди ва Қозоғистон расмийларини ҳибсга олинган фаоллар оилалари хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Оммавий тартибсизлик келтириб чиқарганликда айбланаëтган жанаўзенлик 40 яқин нефтчи ва улар тарафдорлари устидан маҳкаманинг 27 март куни Манғистау вилояти маркази Актау шаҳрида бошланиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG