Линклар

logo-print
11 март куни Қандаҳорда 16 нафар афғонистонликни отиб ўлдирган АҚШ аскари адвокати¸ ўз мижози Афғонистондаги урушга боришни истамаганини билдирди.
Бундан аввал уч муддат Ироқда хизмат қилган АҚШ аскари уруш амалиëтлари давомида икки марта жароҳатланган ва қўмондонлик унинг оиласига бошқа уруш ҳудудига юборилмаслигини ваъда қилган.

- Унга бошқа жангга юборилмаслигини айтишган. Оиласи ҳам шунга ишониб турган. Унга ва оиласига аскарнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий хизмати тугагани айтилган¸ аммо бу ваъда бир кечада ўзгартирилган. Бундай ўзгаришдан на у ва на унинг оиласи хурсанд бўлган¸ деди ҳозирча исми-шарифи ошкор этилмаëтган АҚШ аскари адвокати Жон Ҳенри Браун.

Адвокатга кўра¸ аскарнинг оиласи қотиллик ҳақидаги хабардан даҳшатга тушган ва унинг мусулмонларга нисбатан ҳеч қандай адовати бўлмаганини билдирган.

Ҳозирда АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базаларидан бирида тергов қилинаëтган аскар адвокати¸ унинг алкогол¸ стресс ва оилавий муаммолар боис бундай зўравонликка қўл ургани ҳақидаги иддаоларни ҳам рад қилди.

Қандаҳордаги бу қотиллик Афғонистондаги аксил-америка ҳиссиëтларини кучайтириб юборди. Президент Карзай шу муносабат билан НАТО қўшинларидан афғон қишлоқларидан чиқиб кетишни сўради.

Бу қотиллик учун ўч олишдан таҳдид қилаëтган Толибон жанггарилари эса¸ 16 март куни АҚШ расмийлари билан Қатарда бошланган дастлабки музокаралар тўхтатилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG