Линклар

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган Алҳурра телеканалига берган интервюсида АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Вашингтонда Сурияга қарши ҳарбий амалиëт бошлаш талаби кучайиб бораëтганини эътироф этди.

- АҚШ Конгрессида Сурияга қарши аниқ нишонга олувчи ҳужумлар уюштириш таклифлари бўлди. Аммо Сурияда ниҳоятда кучли ҳаво мудофааси тизими мавжуд ва ҳар қандай ҳарбий амалиëт бошлашдан олдин бу инобатга олиниши лозим. Бундай мудофаа тизимлари аҳоли зич яшовчи ҳудудларга ўрнатилган ва агар биз бу тизимларни нишонга олсак¸ талафотнинг жуда катта бўлиши аниқ¸ деди АҚШ Мудофаа вазири Панетта.

Айни пайтда¸ БМТ Хавфсизлик Кенгашида бугун Суриядаги зўравонликлар вазиятига бағишланган муҳокамалар бошланади ва унда яқинда Дамашқдан қайтиб келган БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан ҳисоботи тингланади.

Кучайиб бораëтган халқаро босимга қарамай Сурия ҳукумат қўшинлари исëнчиларга қарши қуролли амалиëтларни давом эттирмоқда.

16 март куни Туркия ҳукумати жиддий хавфсизлик таҳдидлари боис Суриядаги ўз фуқароларини зудлик билан ўз ватанига қайтишга ундади. Айтилишича¸ ҳозирда Анқара Суриядаги ўз дипломатларини қайтаришга ҳозирланмоқда.
XS
SM
MD
LG