Линклар

Туғруқхонада алмаштирилган қизлар ўз ота-онасига қайтарилди


Алмашиб қолган Анна ва Ирина онаси ва отаси билан.

Алмашиб қолган Анна ва Ирина онаси ва отаси билан.

Россия маҳкамаси бундан 13 йил муқаддам туғруқхонада алмаштирилиб¸ тожик оиласига бериб юборилган Аннани ўз биологик онасига қайтариш ҳақида ҳукм чиқарди.

Челябинск вилоят суди бугун Юлия Беляевани Аннанинг расмий онаси сифатида эътироф этди ва қизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада ҳам унинг оти ëзилиши ҳақида қарор чиқарди.

Айни пайтда¸ Анна билан 20 дақиқа оралиғида туғилган Ирина ҳам ўз биологик отаси Неъматулло Искандаровга қайтарилди.

Юлия Беляева бир неча йил олдин ўз эридан ажраганидан сўнг¸ қорачадан келган Ирина ўз қизи эмаслигини таъкидлаган турмуш ўртоғи алимент тўлашдан воз кечган. Ўтказилган ДНК текшируви натижасида қизнинг ажрашган эр-хотиннинг фарзанди эмаслигини аниқланган.

Шундан сўнг маҳаллий прокуратура бошлаган тергов жараëнида¸ кетма-кет туғилган Анна ва Иринанинг туғруқхонада алмашиб қолгани ошкор бўлган.

Бундан аввал Челябинск маҳкамаси иккала оилага етказилган маънавий зарарни қоплаш учун чақалоқлар алмаштирилган касалхонанинг ҳар бир оилага 3 миллион рублдан товон пули тўлашига оид қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG